8 Март 2025 йил 1050

Сурхондарёда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳудудида ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда деҳқон бозорларида кунлик назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Text to speech