19 Август 2025 йил
60
Сурхондарёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
Сурхондарё вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорликда, озиқ-овқат бозорларида профилактик тадбирлар олиб борилди.
Шунингдек, олиб борилган профилактик тадбирлар давомида, сотувчилар ва ҳаридорлар ўртасидаги самимий муносабатда бўлиш билан бирга истеъмолга яроқсиз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини савдодан чиқариш, айниқса об-ҳавонинг иссиқ кунларида тез истеъмолга яроқсиз бўлиб қолувчи сархил мевалар, тухум, гўшт, сут ва бошқа маҳсулотларни кўрикдан ўтказган ҳолда савдога киритиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.