Сурхондарёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
Сурхондарёда 15 июл кунидан 15 август кунига қадар ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорликда, озиқ-овқат бозорларида профилактик тадбирлар олиб борилди.
Шунингдек, олиб борилган профилактик тадбирлар давомида, сотувчилар ва ҳаридорлар ўртасидаги самимий муносабатда бўлиш билан бирга истеъмолга яроқсиз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини савдодан чиқариш, айниқса об-ҳавонинг иссиқ кунларида тез истеъмолга яроқсиз бўлиб қолувчи сархил мевалар, тухум, гўшт, сут ва бошқа маҳсулотларни кўрикдан ўтказган ҳолда савдога киритиш тушунтирилди.