29 Октябр 2024 йил
280
Сурхондарёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарғибот ва рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудидаги деҳқон ва озиқ-овқат бозорлари, карантин масканларида назорат профилактик тадбирлари билан бир қаторда ветеренария-санитария қоидаларига риоя этилиши бўйича тарғибот тарбирлари олиб борилмоқда.
Ўтказилаётган профилактик тарғибот ва рейд тадбирлари давомида ветеренария-санитария қоидаларига риоя қилмаган сотувчиларга тегишли чоралар кўрилиб, уларга профилактик тушунтиришлар берилиб огоҳлантирилмоқда.