4 Октябр 2024 йил 494

Сурхондарёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудидаги деҳқон ва озиқ-овқат бозорлари, карантин масканларида назорат профилактик тадбирлари билан бир қаторда ветеренария-санитария қоидаларига риоя этилиши бўйича тарғибот тарбирлари олиб бориляпти.

Бундан ташқари фуқароларнинг яшаш хонадонларидаги парваришланаётган катта ва майда шохли қора молларнинг соғлиги мутахассис ветеренарлар ёрдамида текширилмоқда.

Text to speech