Сурхондарёда масжидлар атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда
Барча
ҳудудлар каби Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ҳам Ўзбекистон
мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари
ҳамкорлигида вилоят ҳудудидаги масжидлар
атрофида ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш мақсадида, пиёдаларнинг эркин
ва хавфсиз ҳаракати учун ўтиш жойларини барпо этиш, ҳаракатни тартибга солувчи
тўсиқлар ўрнатиш, транспорт воситалари учун автотураргоҳлар ташкил этиш ишлари олиб
борилиб, масжидларга ташриф буюрувчиларга ҳаракатланиш йўналишлари ҳамда
автотураргоҳ манзилини кўрсатувчи кўргазмали буклетлар тарқатилди.