25 Май 2023 йил 185

Сурхондарёда “Маънавият ойлиги” доирасида ходимлардан психологик тестлар олинмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида, Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар психодиагностик текширувдан ўтказилиб, уларнинг психологик портретлари яратилмоқда. 

Шунингдек, улар билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилиб, керакли тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда. Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech