2 Июл 2022 йил
527
Сурхондарёда, Маҳалла раислари ўқув-семинар дастури асосида ўқитилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Президент Администрациясининг тегишли топшириқ хатига асосан 2022 йил 27 июндан 13 августгача маҳалла раисларини бир ҳафтага мўлжалланган Ўқув-семинар дастури асосида ўқитиш белгиланган эди.
Шу асосда Давлат бошқарув академиясида 182 нафар вазирлик ва идоралар, олийгоҳлардаги профессор-ўқитувчилар, ҳудудий бошқармалар таркибида тренер-модераторлар ўқув жараёнларида иштирок этишди.
Сурхондарё вилоятидан ҳам ўқув жараёнларида иштирок этган бир гуруҳ раҳбарлар, ўринбосарлар, олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари Давлат бошқаруви академиясида вилоятдаги 721 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига назарий ва амалий билимларни ўқув-семинарлари орқали ўқитилмоқда.