24 Январ 2025 йил 659

Сурхондарёда Кинология бўлинмаси ходимлари махсус малака тоифасига эга бўлиш синов имтиҳонларини топширди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмаси ходимлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан махсус малака тоифасига эга бўлиш синов имтиҳонларини топширди.

Text to speech