Сурхондарёда “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида мутахассис-психологлар томонидан ходимларга тегишли йўриқномалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органлари тизимида ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан фуқаролар билан бевосита тўғридан-тўғри мулоқотда бўладиган шунингдек, махсус воситалар билан хизмат олиб борадиган ходимларнинг хизмат фаолиятини ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда мутахассис психологлар томонидан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Патрул-пост хизмати баталони ходимлари билан психопрофилактик суҳбат ўтказилиб, уларга керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Бунда ходимлар хизмат олиб бориш жараёнида фуқаролар билан ҳушмуомалада бўлишлари, оғир вазиятларда стресс ҳолатларига берилмаслик, махсус воситалардан фойдаланиш вазияти вужудга келган вақтида визирликнинг тегишли меъёрий буйруқ талаблари доирасида фойдаланишлари тушунтирилди.