9 Апрел 2020 йил 522

Сурхондарёда карантин қоидаларини бузган 1 минг 466 киши жавобгарликка тортилди

Ер юзи бўйлаб кўринмас ёвга айланган пандемия мамлакатимизда ҳам тезкор чоралар қабул қилиб, унинг юртимиз ҳудудида кенг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан зарур тадбирлар белгилашни талаб этаётир.

Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси маъмурий жаобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасида “Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, ниқобсиз юриш қатъиян ман этилган”и алоҳида белгилаб қўйилди.

Бироқ, орамизда вақтинча ўрнатилган қоидалардан четга чиқиб, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўяётган шахслар ҳам йўқ эмас. Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари, капитан Фарҳод Тошбоевнинг таъкидлашича, ҳозирги таҳликали дамларда аҳоли ўртасида ҳар куни карантин тартиблари кенг тушунтирилаётганига қарамасдан қоидабузарлар ўзларини гуё коронавирус инфекцияси ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмасдек тутмоқда. Ўзини дунё ҳамжамиятини жиддий ҳавотирга қўйган офатнинг келиб чиқиши ва тарқалишидан хабарсиздек таассурот ўйғотмоқда. Қоидабузарларга тезкор чора кўрилиб, белгиланган тартибда маъмурий жазо қўлланилаётир.

Сайёрамизда инсоният жиддий синовдан ўтаётган шу кунларда карантин талабларига амал қилиш кўнгил иши эмас, балки барча бирдек риоя этиши керак бўлган қатъий қоидадир. Бу тартибни бузган шахс кечирилмайди. Шунга мувофиқ ўтказилаётган тезкор рейдлар чоғида карантин қоидасини бузиб, махсус рухсатномасиз юрган 36 та транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан белгиланган жарималар қўлланилиб, автотранспорт воситалари ҳамда Термиз шаҳри кўчаларида мақсадсиз юрган 39 велосипед, 2 та скутер жарима майдончасига киритилди.

Вилоятда жарима майдончасидан жой олаётган транспорт воситалари, скутер ва велосипедлар карантин муддати тугаганидан сўнг ўз эгаларига қайтарилади

Text to speech