25 Май 2021 йил 417

Сурхондарёда йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган чора тадбирлар танқидий таҳлил қилинди

2021 йилнинг 25 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов томонидан Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Вилоят ҳудудида жорий йилнинг 4 ойи 20 куни давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, одам ўлими ҳамда тан жароҳати билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчилликлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида, йўлларни тунги ёритиш мосламалари билан таъминлаш, пиёдалар ўтиш жойларига янги инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда чироқлар ўрнатиш, шунингдек йўл транспорт ҳодисалари кўп содир этилаётган ўчоқларни аниқлаб, алоҳида ортядлар ташкил қилиш ва бошқа масалалар бўйича раҳбарларга алоҳида топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech