5 Апрел 2023 йил 188

Сурхондарёда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан психопрофилактик ишлар олиб борилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан  Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси таркибида  хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шунингдек ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ходимларнинг руҳий ҳолатини ўрганиш, индивидуал психологик ҳамда касбий фаолияти давомида юзага келиши мумкин бўлган мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ҳусусиятларини шакллантириш мақсадида психологик тестлар олинди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирлар ўтказилди.

Шу билан бирга ходимларга хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиши, коррупция каби салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech