4 Август 2023 йил 172

Сурхондарёда “Интизом ойлиги” доирасида ходимларнинг психологик тайёргарлиги оширилиши борасидаги ишлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 26 июнь кунидаги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилнинг 25 июль кунидан 25 август кунига қадар “Интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан вилоят ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани ИИБ, Узун тумани ИИБ, Сариосиё тумани ИИБ ҳамда вилоят ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд саф бўлинмалари Патруль-пост хизмати отряди ходимларига фуқаролар билан профессионал ишлаш тайёргарлигини янада ошириш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида, “Ходимлар томонидан фуқароларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳамда шахсларнинг жинс ва ёш тоифасидан келиб чиқиб профессионал экспрессив ҳаракатлар билан самарали мулоқотга киришиш, агрессияни қўзғатувчи муомала ва нокасбий жестлардан тийилиш” юзасидан мутахассис психологлар томонидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.

Text to speech