25 Сентябр 2024 йил 172

Сурхондарёда ИИОлари ходимларининг яшаш шароитлари ўрганилиши давом этмоқда.

Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шодиев, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Ҳ.Нурматовлар ҳамроҳлигида, ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шарт-шароитлари, муаммолари ўрганилди.

Ўрганиш давомида, ходимларнинг турмуш ўртоғи ва фарзандларининг қизиқишлари, соғлигида муаммоси бор-йўқлиги, яшаш тарзлари билан қизиқиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Text to speech