21 Май 2022 йил 429

Сурхондарёда, Ички ишлар вазирлиги томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг 2022 йил 17 март кунидаги тегишли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси тизимидаги марказий тиббий муассасалар ходимлари иштирокида бириктирилган таркибга кўрсатилаётган тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, даволаш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш, шахсий таркиб орасида ўтказилаётган профилактик тиббий кўрик самарадорлигини ошириш, касалликларни яширин даврларда эрта аниқлаш ва даволашни тезкор ташкил этиш мақсадида 3 кун давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Марказий Госпитали, “Ўзбекистон“ санаторияси, ИИВ Марказий поликлиникаси ва Тиббиёт бошқармаси госпиталининг малакали мутахассис шифокорлари иштирокида, Сурхондарё вилояти ИИБ ДПМ (даволаш-профилактика муассасалари) Тиббиёт бўлимига бириктирилган шахсий таркиби, пенционерлари, 4-Минтақавий ҳудуд 9-сон Тергов ҳибсхонаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ХАХТ қўшинлари «Термиз» Халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальони, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва уларнинг оила аъзолари шунингдек, уйларида ётиб қолган ички ишлар органлари фахрийлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Вилоят ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлимига бириктирилганлар орасида Термиз шаҳри, Термиз ва Музробот туманларида яшовчи уруш орти қатнашчиси, ногирон ва хизмат чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган жами 8 нафар фахрийлар, пенционерлар ва уларнинг оила аъзолари ИИВ Тиббиёт бошқармаси ва унинг тизимидаги даволаш профилактика муассасаси малакали тор мутахассис-шифокорлари томонидан уйига бориб кўрилди.
Яшаш хонадонларга бориб кўрилган жами 8 нафар беморнинг 5 нафарига амбулатор шароитида даволаниш, 3 нафарига стационар шароитда даволаниш бўйича тавсиялар берилди.
Ўтказилган тиббий кўрик давомида жами 592 нафар бемор кўрилиб, 34 нафар беморга стационар даво муолажалари, 121 нафар беморга амбулатор шароитда даво муолажаларини олишлари тавсия қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech