12 Июл 2023 йил 202

Сурхондарёда “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди

Денов туманида “Ички ишлар вазирлиги кубоги” учун 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида  спортнинг волейбол тури бўйича 5 та ҳудуд Шўрчи, Олтинсой, Денов, Сариосиё ва Узун тумани минтақавий босқич мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада туман маҳаллаларидан ўғил ва қиз болалар жамоалари иштирок этишди. Муросасиз ўтган бахсларда ғолиб бўлган жамоаларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Text to speech