31 Март 2022 йил 409

Сурхондарёда, Ички ишлар органлари ходимлари “Мен донорман” шиори остида беғараз донорлик акциясида фаол иштирок этишмоқда

Ўзбекистон Республикаси Призедентининг 2020 йил 10-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб–қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ -4592-сонли қарори билан тасдиқланган, аҳоли орасида беғараз донорлик фаолиятини ташкил этиш белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бошлаб берилган “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” ҳайрия акцияси бошқа вазирлик ходимлари яъни Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимда хизмат олиб бораётган ходимлар ҳам “Мен донорман” шиори остида беғараз донорлик акцияси жорий йилнинг 29-30-31-март куни Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида ўтказилиши маълум қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, республиканинг барча худудларида қон махсулотлари захираларини яратилиши мақсадида, худудий қон хизмати муассасалари билан ҳамкорликда ички ишлар органлари ходимлари орасида беғараз донорлик фаолияти ташкил этилиши, кўнгиллиларни ихтиёрий равишда қон топширишига ҳамда қон донорлиги акцияларни тартибли, юқори савияда ўтказилишида ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2021 йил 2 декабрь кунидаги тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСХ, ХПХ ва ЙҲХБ ходимлари фаол иштирок этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech