Сурхондарёда Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан психологик суҳбатлар ўтказилди.
Сурхондарё
вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати
Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи
мутахассис-психологлари томонидан “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим
ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилояти ИИБ таркибида хизмат қилаётган
ходимларнинг оиласи ва уларнинг турмуш шароитларини ўрганиш мақсадида, яшаш
хонадонларига борилиб ҳолидан хабар олинди.
Ташриф
буюрилган хонадонларнинг муаммолари ўрганилиб, ходимлар ва оила аъзолари билан
психологик суҳбатлар ўтказилди.
Бунда
асосий эътибор мутахассис-психологлар томонидан ходимларнинг оиласида вужудга
келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишга қаратилди.
Бу каби чора-тадбирлар доимий равишда Сурхондарё вилояти ИИБнинг
мутахассислари томонидан, ходимлар билан психологик тренинг ва учрашувлар
кўринишида ташкил қилиниб, ходимларга керакли ва зарур бўлган тавсия ҳамда
маслаҳатлар бериб борилмоқда.