24 Апрел 2025 йил 353

Сурхондарёда гиёҳвандликка қарши кураш ишлари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний тарқалишига қарши кескин ва тизимли кураш олиб борилмоқда. Бу борада профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу мақсадда, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назоратни таъминлаш бўйича вилоят комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда шаҳар ва туман комиссиялари аъзолари, тегишли соҳалар ва идоралар мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда 2025-йилнинг биринчи чораги давомида ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди, эришилган натижалар таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар танқидий руҳда муҳокама этилди. Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, профилактик ва тарғибот ишларини янада самарали ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Комиссия йиғилиши якунида спорт федератсияларининг вилоят бўлимлари фаолиятига оид тақдимотлар кўриб чиқилди. Унда спорт турларини ривожлантириш, олимпиада ҳаракатини жонлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш масалалари юзасидан муҳим вазифалар белгиланди.

Text to speech