Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари yeтакчилари билан ўқув-семинари ташкил этилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада кучайтириш мақсадида, жорий йилнинг 11 марть куни ўқув семинари ташкил этилди.
Ушбу
ўқув-семинари давомида ёш ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси,
ватанпарварлик руҳиятини ошириш, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш ва ижтимоий
ҳимоясини таъминлашга қаратилган мавзулар муҳокама қилинди. Шунингдек,
ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ривожланиши ва
таълим олиш имкониятларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари
2024 йилда амалга оширилган ва 2025-йилда режалаштирилган тадбирлар мухокама
қилинди.
Тадбир
сўнгида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда қўшган хиссаси ва ёшларни
ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги наьмунали фаолият юритган ёшлар
етакчилари ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланди. Бу каби тадбирлар ёш
ҳарбий хизматчиларнинг фаоллиги ва интизомини оширишга, шунингдек, уларнинг
ижтимоий ҳимоясини яхшилашга хизмат қилади.