24 Октябр 2024 йил
302
Сурхондарё вилояти ИИОларида хизмат қилиб келаётган ходималарнинг яшаш шароитлари ўрганилди.
Сурхондарё вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари подполковник Н.Джумаева томонидан Сурхондарё вилояти ИИБнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган хотин-қизлар хизмат интизоми бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шарт-шароитлари, муаммолари ўрганилди.
Ўрганиш давомида, ходималарнинг соғлигида муаммоси бор-йўқлиги, фарзандларининг қизиқишлари, яшаш тарзлари билан қизиқиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.