3 Май 2024 йил 337

Сурхондарё вилояти ИИОларида хизмат олиб бораётган профилактика (катта) инспекторлари психологик текширувдан ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган профилактика (катта) инспекторлари психологик текширувдан ўтказилиб, уларнинг психологик портретлари яратилди.

Шунингдек, улар билан ўтказилаётган психопрофилактик суҳбатлар давомида керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилаяпди.

Text to speech