2 Апрел 2024 йил 305

Сурхондарё вилояти ИИБда “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосидаги ишлар узвийлик билан давом эттирилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг оиласи, уларнинг турмуш шароитларини ўрганиш мақсадида, хизмат хонаси ва яшаш хонадонларига борилиб уларнинг муаммолари ўрганилиб, ходимлар ва оила аъзолари билан психологик суҳбатлар ўтказилмоқда

Бунда асосий эътибор мутахассис-психологлар томонидан ходимларнинг хизмат фаолияти ва оиласида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишга қаратилмоқда.   

Бу каби чора-тадбирлар доимий равишда Сурхондарё вилояти ИИБнинг мутахассислари томонидан, ходимлар билан психологик тренинг ва учрашувлар кўринишида ташкил қилиниб, керакли ва зарур бўлган тавсия ҳамда маслаҳатлар бериб борилмоқда.

Text to speech