27 Декабр 2023 йил 1270

Сурхондарё вилояти ИИБда Эксперт-криминалистлар синов имтиҳонлари топширишди.

Жорий йилнинг 25-26 декабрь кунлари Сурхондарё вилоят ИИБ Эксперт криминалистика маркази ва шаҳар-туман ИИБ Экспрет-криминалистика гуруҳлари ходимларидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021 йил 22 декабрь кунидаги тегишли кўрсатмасига асосан Сурхондарё вилояти ИИБ ЭКМ ва шаҳар-туман ИИБ ЭКГ ходимларига “Баллистик”, “Портрет”, “Ҳужжатларни техник экспертизаси” ва “Хатшунослик” судга оид экспертизаларни мустақил ёзиш ҳуқуқини бериш юзасидан синов имтиҳонлари олинди.

Синов имтиҳонлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика Бош маркази бўлим бошлиғи подполковник Ф.Назаров ва катта эксперти подполковник А.Джадигеровлар иштирокидаги комиссия аъзолари томонидан ўтказилди.

Эндиликда, юқорида кўрсатиб ўтилган экспертизаларни Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тайинланган экспертизалар шаҳар-туман ИИБ Эксперт-криминалистика гуруҳи катта экспертларининг ўз хизмат жойларда ўтказиш имконини беради. Бу эса ортиқча вақтнинг сарфланиши ва оворагарчиликларнинг  олдини олишга хизмат қилади.

Text to speech