Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Ўзбекистон - 2030” стратегияси - халқ стратегияси. мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 14 октябр куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари
подполковник Ш.Ф.Шадиев иштирокида вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби
билан “Ўзбекистон
- 2030” стратегияси - халқ стратегияси. мавзусида “Маънавият
ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз
Давлат Университети тарих фанлар дўктори профессор Пардаев Тошкенбой Ражабовичнинг маърузаси тингланди.
“Маънавият ва маърифат” дарси давомида,
Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида
содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти
бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи
ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги
хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати