9 Сентябр 2024 йил
298
Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний
ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги 2022-йил
22-сентябр кунидаги тегишли буйруғига асосан Сурхондарё вилояти Ички ишлар
органларида 2024-2025-йиллар учун мўлжалланган хизмат, жанговар, жисмоний ва
ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотлари ўтказилиб келинаяпди.
Хусусан, ички ишлар
органларида олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борада соҳага оид
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини чуқур
ўрганишга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳа мутахассислари жалб этилган ҳолда
ўтказилди.