10 Январ 2025 йил 521

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальони шахсий таркиби билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.

Саф кўригини ўтказиш давомида вилоят ИИБ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими бошлиғи подполковник Акмал Тўраев томонидан шахсий таркибнинг белгиланган формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига амал қилиши, ташқи кўриниши, хизмат гувоҳномаларини мавжудлиги ва табел қуролларининг бириктирилганлигига ҳамда уларнинг саф тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди. Саф кўригини ўтказиш давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш борасида раҳбар ходимларига кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, саф кўригида иштирок этган ходимларнинг саф тайёргарлик кўникмаларини ошириш мақсадида, сафдан чиқиш ва сафга қайтиш, ҳарбийча салом бериш ҳамда тантанали юриш усулларини мукаммал ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратилиб амалий машғулотлар ўтказилди.

Шу билан бирга, ходимларнинг ўз вақтида ишга келиши назорат қилиниб, уларга хизмат интизомига амал қилиш ва қонунийлиликни мустаҳкамлаш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ ва соҳавий хизматларда ташкил этилмоқда.

Text to speech