20 Феврал 2024 йил 263

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари билан психопрофилактик суҳбат ўтказилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари томонидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлик хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларининг психоэмоционал ҳолатини ўрганиш мақсадида  улар билан психопрофлактик суҳбат олиб борилди.

Бунда асосий эътибор, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирларга қаратилди.

Шу билан бирга хизмат давомида, ходимлар дуч келадиган муаммоли ва қийин вазиятларда ўзларини қандай тутишлари, бу жараёндан руҳий зўриқишларсиз чиқиб кетишлари юзасидан тавсиялар берилди.

Text to speech