23 Октябр 2025 йил 469

Сурхондарё вилояти ИИБ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида бўш бўлган Йўл-патруль хизмати инспектори лавозимлари учун танлов эълон қилинади.

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябр кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 02-ноябр кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.

Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга эркак номзодлар қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;

- доимий яшаш жойи бўйича Сурхондарё вилояти ҳудудида рўйхатда турган;

- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);

- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;

- бўйи 175 (бир юз етмиш беш) сантиметрдан паст бўлмаган;

- Олий таълим муассасаларини қуйидаги мутахассисликлар (йўналишлар) бўйича тамомлаганлар:

-ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси таълим йўналиши;

-автомобиллар ва автомобиль хўжалиги мутахассислиги;

-автомобиль йўллари ва аэродромлар таълим йўналиши;

-кўприклар, тоннеллар ва метрополитен қурилиши мутахассислиги;

-автомобиль транспорти, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси таълим йўналиши;

-транспорт иншоотларининг эксплуатацияси таълим йўналиши;

-қиймат инжиниринги таълим йўналиши;

-шаҳар йўллари ва кўчалари таълим йўналиши;

-касбий таълим-автомобиль ва аэродромлар;

-касбий таълим-транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши;

-менежмент-автотранспорт бўйича таълим йўналиши;

-маркетинг-автотранспорт бўйича таълим йўналиши;

-транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши;

-ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси таълим йўналиши;

-электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (автомобиль транспорти) таълим йўналиши;

-хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) таълим йўналиши;

-хизматлар соҳаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши;

-экология ва атроф муҳит муҳофазаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши;

-бино ва иншоотлар қурилиши мутахассислиги таълим йўналиши;

-ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш мутахассислиги;

-ички ёнув двигателларини синаш ва улардан фойдаланиш мутахассислиги;

-кўтариш, ташиш ва йўл қурилиш машиналари таълим йўналиши;

-ҳуқуқий таълим соҳаси;

-ҳарбий таълим соҳаси.

Аризалар https://kb.iiv.uz/ сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади.

Жорий йилнинг 2025-йил 24-октябрь кунидан 31-октябрь кунига қадар мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди.

Қўшимча маълумотларни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг телеграм расмий сайти (Surxondaryo IIB | Rasmiy kanal), вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситалари ёки 76-224-15-76, 97-865-91-02 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар 2025-йил 24-октябрь кунидан 31-октябрь кунига қадар фақатгина https://kb.iiv.uz/ портал орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech