Сурхондарё вилояти ИИБ йўл патруль хизмати ходимлари билан психологик тренинг ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар
ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик
таъминлаш гуруҳи катта психолог-полиграфологи катта лейтенант Мирсаид Қодиров ҳамда
Термиз Давлат университети Психология кафедраси катта ўқитувчиси Ўткир Жўраевлар
томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2024 йил 14
сентябр кунидаги тегишли фармойишига асосан Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биносида, Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
ходимларининг фуқаролар билан муомала маданияти” мавзусида семинар-тренинг
машғулотлари ўтказилди.