28 Октябр 2024 йил 277

Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида махсус воситалар билан хизмат олиб борадиган ходимларнинг психологик хусусияти ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўладиган ҳамда махсус воситалар билан хизмат олиб борадиган ходимларнинг хизмат фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходимларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш мақсадида ходимларнинг  психологик хусусияти ўрганилди.

Бунда асосий эътибор, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирларга қаратилди.

Text to speech