30 Октябр 2025 йил
90
Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари “Биз донормиз!” акциясида фаол иштирок этишмоқда.
Юксалиш ҳаракати ҳудудий қон қуйиш марказлари билан биргаликда Республикамизнинг барча вилоятларида жорий йилнинг 28 октябр кунидан 3 ноябр кунига қадар донорлик акцияси ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 30 октябр куни, ҳудудий қон қуйиш хизмати муассасалари билан ҳамкорликда ички ишлар органлари ходимлари орасида беғараз донорлик фаолияти ташкил этилиши, кўнгиллиларни ихтиёрий равишда қон топширишига ва қон донорлиги акцияларини тартибли, юқори савияда ўтказилиши ҳамда акциянинг давомийлигини таъминлашда, вилоят ИИБнинг соҳавий хизматлари ва барча шаҳар-туман ИИБлари ходимлари қон қуйиш марказларига бориб донорлик акциясида фаол иштирок этишмоқда.