22 Октябр 2024 йил 343

Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари ўртасида навбатдаги жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимларига спортнинг қўл жанги, бокс, кураш, самбо, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши турлари, шунингдек,  спорт гимнастикаси, спорт акробатикаси, енгил атлетика, оғир атлетика, сувда сузиш,  спортча сузиш, футбол, волейбол, шахмат, стол тенниси, бадминтон спорт турларидан машғулотлар ўтказилиб борилади.

Бугунги ўтказилган спорт машғулотида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадарлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шодиев ҳам иштирок этиб, спортнинг инсон саломатлигини таъминлашдаги ўрни ҳақида сўз олиб борди. 

Бу ўтказилаётган спорт машғулотлари шахсий таркибнинг тезкор-хизмат ва жанговар вазифаларни бажаришда жисмоний ва психологик шайлигини шакллантириш, турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасида жисмоний куч ишлатиш, курашнинг жанговар усулларини ва махсус воситаларни моҳирона қўллаш, тезкорлик, шунингдек, хизмат фаолияти жараёнида юқори ишчанликни таъминлаш ҳамда юксак маънавий-руҳий сифатларини янада оширишга хизмат қилади.

Text to speech