30 Август 2024 йил 313

Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари билан якка тартибдаги психопрофилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи Мутахассис-психологлари томонидан фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўладиган ҳамда махсус воситалар билан хизмат олиб борадиган ходимларнинг хизмат фаолиятини ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходимларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш мақсадида ходимлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилди.

Бунда асосий эътибор, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирларга қаратилди.

Шунингдек, улар билан психопрофилактик суҳбатлар ҳам ўтказилиб, уларнинг олган билим ва кўникмаларини ўрганиш мақсадида, тест синовлари олинди.

Text to speech