Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Термиз шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ишлар ўрганилди.
Куни кеча Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов криминоген вазияти оғир бўлган Термиз шаҳридаги “Катта боғ”, “Саҳоват” ҳамда “Сурхон соҳили” маҳаллаларига ташриф буюриб, амалга оширилган ишларни кўздан кечириб, маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида учрашув ўтказди.
Учрашув давомида, маҳалла
ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида
ишлаб чиқилган йўл харита, маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича амалга
оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, жамоат тартибини
мустаҳкамлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракати қоидаларига
риоя этилиши масалаларига алоҳида урғу берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи ушбу
йўналишларда олиб борилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу билан бирга
Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, ижтимоий
профилактика ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳам
ўрганилиб, бу борада йўл қўйилган
камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Учрашув якунида, туман масъулларига маҳаллаларда фуқаролар хавфсиз яшашлари учун барча чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги айтилиб, маҳалла ҳудудини хавфсиз масканга айлантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.