Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Қизириқ туманида тунги фаолиятни ўрганиш давомида, Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилди.
Даставвал, Қизириқ тумани ҳокимияти биносида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов иштирокида туман ҳокими, прокурори, ИИБ, Солиқ бўлими бошлиқлари ҳамда бошқа ташкилот ва идораларнинг масъул раҳбарлари билан туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий масалаларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама этилди.
Шундан сўнг,
туманнинг
“Дўстлик” ҳамда “Шодлик” маҳаллалари
“еттилиги” фаолияти билан яқиндан танишилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт
олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида яратилган шароитлар
кўздан кечирилиб, “Қалқон” жамоатчилик тузилмасига йўриқнома ўтказилди.
Мазкур маҳаллаларда тунги хизматга жалб этилган еттилик ва жамоатчилик
билан суҳбатлашиб, ҳудудни рақамлаштириш ва жиноятчиликка қарши курашиш
борасидаги тақдимоти тингланиб, “ижтимоий
профилактик” тадбирларни манзилли ўтказиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллани хавфсиз
ҳудудга айлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли кўп
тўпланадиган жойларни камералаштириш, ишсизлар сонини камайтириш, фуқароларнинг
кибер жиноятлар қурбони бўлиб қолишининг олдини олиш, маҳаллани рақамлаштириш
“ижтимоий профилактик” тадбирларни манзилли ўтказиш, Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, Республика
миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд-долзарб
20 кунлиги” кенг қамровли профилактик
тадбири доирасида, ижтимоий профилактика ҳамда
маҳалла еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли
тавсия ва кўрсатмалар берилди
Ўрганишнинг кейинги манзили
“Янгикент” маҳалласи ҳудудида жойлашган 30-сонли
умумий ўрта таълим мактаб ҳудудини тунги вақтда хавфсизлигини таъминлаш билан
боғлиқ фаолияти, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилиб, қўриқлов
пультига уланганлиги текширилди ҳамда ўқувчилар ўртасида давомат, ҳуқуқбузарликларни
барвақт олдини олиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Тумандаги
ўрганиш давомида, “Шодлик”
маҳалласида жойлашган туман ИИБ биносида, ходимлар томонидан жиноятчиликни
олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишилиб, туман ИИБда  хизмат олиб бораётган ходимларга йўриқнома
ўтказилиб, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар бўйича келгусида амалга
оширилиши лозим бўлган ишлар кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, Қизириқ туманлараро қўриқлаш бўлими биноси ва ходимларнинг тунги вақтда фуқаролар ва давлат
ташкилотларининг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ фаолияти, қўриқлов
пультига улаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишилди.
Бошқарма бошлиғи томонидан аниқланган камчилликларни зудлик
билан бартараф этиш юзасидан вилоят ҳамда шаҳар ИИБ масъулларига тегишли топшириқ
ва кўрсатмалар берилди.
Вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолиятни ўрганиш ишлари давом этмоқда.