23 Июл 2025 йил 491

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Узун ҳамда Шўрчи туманларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ишлар ўрганилди.

Куни кеча Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов криминоген вазияти оғир бўлган Узун туманидаги “Янги йўл” ва “Чинор” маҳаллалари ҳамда Шўрчи туманидаги “Қорариқ” ва “Бўстон” маҳаллаларига ташриф буюриб, амалга оширилган ишларни кўздан кечириб, маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида, маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик,  маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, жамоат тартибини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши масалаларига алоҳида урғу берилди. Бошқарма бошлиғи ушбу йўналишларда олиб борилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, ижтимоий профилактика ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, бу борада  йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Учрашув якунида, бошқарма бошлиғи томонидан туман масъулларига маҳаллаларда фуқаролар хавфсиз яшашлари учун барча чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги айтилиб, маҳалла ҳудудини хавфсиз масканга айлантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Text to speech