Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Ангор туманида Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ишлар ўрганилди.
Бугун Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов криминоген вазияти оғир бўлган Ангор туманидаги “Янги турмуш” ҳамда “Наврўз” маҳаллаларига ташрифи давомида, амалга оширилган ишларни кўздан кечириб, маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида учрашув ўтказди.
Учрашув давомида, маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар
содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантириш, йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли кўп тўпланадиган жойларни
камералаштириш, ишсизлар сонини камайтириш борасида ишлаб чиқилган йўл харитаси
ижроси ўрганилди.
Шунингдек, жамоат тартибини мустаҳкамлаш,
фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт
олдини олишга алоҳида урғу берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи ушбу йўналишларда олиб
борилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу билан бирга Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги
ПҚ-1-сонли қарори ижроси, ижтимоий профилактика ҳамда маҳалла еттилиги
ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш
юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Учрашув давомида, туман ҳамда вилоят ИИБдан
бириктирилган масъулларга маҳаллаларда фуқаролар хавфсиз яшашлари учун барча
чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги
айтилиб, маҳалла ҳудудини хавфсиз масканга айлантириш бўйича масъулларга
тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг, бошқарма бошлиғининг ўрганиш манзили Ангор тумани Ички ишлар бўлими биноси бўлиб, у ерда бино ва ҳудуднинг тозалиги, Навбатчилик қисмида ходимлар учун яратилган шарт-шароитлари, тегишли иш ҳужжатлари кўздан кечирилиб, аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан туман ИИБ масъулларига тегишли топшириқлар берилди.