Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Учқун Якубов ҳамда ЙҲХБ бошлиғи Алимахаммад Сайдахматовлар томонидан ЙПХ ходимларига хизматолди йўриқнома берилди.
Ходимлар
билан Ангор, Шеробод, Музработ туманлари ҳудудларида ва М39 автомобил йўлида йўл-транспорт
ҳодисаларининг олдини олиш, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш, қўпол
қоидабузарликларни аниқлаш ва хавфсиз ҳаракатни ташкил этишда йўл қўйилаётган
хато-камчиликлар муҳокама қилиниб, бу борада ишни тўғри ташкил қилиш, ҳар бир Йўл
патрул хизмати инспектори ўз вазифасини садоқат билан бажариши таъкидланиб,
белгиланган хизмат ҳудудларига йўналтирилди.