13 Август 2025 йил 380

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Шўрчи туманида Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, меҳнат миграция билан хорижий давлатлардан қайтганлар ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ишлар ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов криминоген вазияти оғир бўлган Шўрчи туманидаги “Ҳайробод” маҳалласига ташриф буюриб, амалга оширилган ишларни кўздан кечириб, меҳнат миграцияси билан хорижий давлатларга бориб келган фуқаролар билан учрашиб, туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи ва маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари,  қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, меҳнат миграцияси билан хорижий давлатларга бориб келган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Шунингдек, жамоат тартибини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга алоҳида урғу берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи ушбу йўналишларда олиб борилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, ижтимоий профилактика, маҳалла еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари маҳаллада истиқомат қилувчи меҳнат миграцияси билан хорижий давлатларга бориб келган бўлган фуқаролар билан учрашиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказиб, муаммоларини ўрганди.

Учрашув якунида, маҳаллаларда фуқаролар хавфсиз яшашлари учун барча чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги айтилиб, маҳалла ҳудудини хавфсиз масканга айлантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг вилоят ИИБ бошлиғи Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудидаги Гипермаркет тижорат савдо мажмуасининг ёнғиндан кўрган талофатларини бартараф этиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишиб, мазкур ҳудудда жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш лозимлиги юзасидан бошқарма бошлиғи томонидан туман масъулларига тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech