11 Октябр 2024 йил 524

Сурхондарё вилояти ИИБ аёл ходималари билан навбатдаги спорт машғулоти ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини таъминлашга оид йиллик ўқув-амалий машғулотлар режасига кўра вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходималар билан навбатдаги жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, ходималарга асосан спорт гимнастикаси, спорт акробатикаси, енгил атлетика, волейбол, шахмат, стол тенниси, бадминтон спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиш орқали уларнинг жисмоний ва психологик шайлигини шакллантириш, турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасида жисмоний куч ишлатиш, тезкорлик, шунингдек, хизмат фаолияти жараёнида юқори ишчанликни таъминлаш ҳамда юксак маънавий-руҳий сифатларини тарбиялаш ҳисобланади.

Text to speech