24 Июл 2024 йил 321

Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби билан галдаги спорт машғулоти ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби билан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 22 сентябрь кунидаги "Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида"ги тегишли буйруғи асосида навбатдаги спорт машғулотлари ўтказилди.

Спорт машғулотлари аввалида, югуриш, танани чиниқтириш, тўсинга тортиниш, тўсиқлар оша югуриш ва бошқа машғулотлар ўташди.

Шундан сўнг, спорт машғулотларига жалб қилинган малакали спорт мутахассиси томонидан шахсий таркибнинг хизмат вазифаларига мос жисмоний юкламаларни бажара олишлари, чидамлилиги ва тезкорлигини ошириш, шунингдек шахс ва жамиятга бўлган тажовузларни олдини олиш мақсадида спортнинг қўл жанги, самбо ва бошқа турлари бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.

Text to speech