13 Август 2024 йил 309

Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби билан навбатдаги спорт машғулотлари ўтказилди.

Ички ишлар органлари ходимларига спортнинг қўл жанги, бокс, кураш, самбо, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши турлари, шунингдек,  спорт гимнастикаси, спорт акробатикаси, енгил атлетика, оғир атлетика, сувда сузиш,  спортча сузиш, футбол, волейбол, шахмат, стол тенниси, бадминтон спорт турларидан машғулотлар ўтказилди.

Бу ўтказилаётган спорт машғулотлари шахсий таркибнинг тезкор-хизмат ва жанговар вазифаларни бажаришда жисмоний ва психологик шайлигини шакллантириш, турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасида жисмоний куч ишлатиш, курашнинг жанговар усулларини ва махсус воситаларни моҳирона қўллаш, тезкорлик, шунингдек, хизмат фаолияти жараёнида юқори ишчанликни таъминлаш ҳамда юксак маънавий-руҳий сифатларини янада оширишга хизмат қилади.

Text to speech