21 Август 2024 йил 273

Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби билан саф машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғи талаблари ижроси ҳамда шахсий таркибнинг формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари шахсий таркиби билан саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.

Саф машғулотлари давомида ходимларнинг саф тайёргарлик кўникмалари оширилиб, сафдан чиқиш ва сафга қайтиш, ҳарбийча салом бериш ҳамда тантанали юриш усулларини мукаммал ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратилиб амалий машғулотлар ўтказилди.

Text to speech