Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларига хизматга қабул қилинган ходимлар билан психологик тренинг машғулотлари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 27 августдаги
“Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карера жараёни тизимини ташкил этиш
тўғрисида”ги буйруғи ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар органларининг
офицерлик ва сафдорлик лавозимларига танлов асосида хизматга қабул қилинган
ходимлар билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2023 йил 10 декабрь кунидаги
тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 11 декабрь кунидан 2024 йилнинг 11
январь кунига қадар Жанубий-оператив қўмондонлиги тасарруфига кирувчи ҳарбий
қисм ўқув базасида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Мазкур ўқув йиғинига жалб этилган вилоят ички ишлар органларининг офицерлик ва сафдорлик лавозимларига танлов
асосида хизматга қабул қилинган ходимларга вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари ҳамда
амалиётчи психологлар ҳамкорлигида ходимларга фуқароларнинг руҳий ва
жисмоний ҳолати ҳамда шахсларнинг жинс ва ёш тоифасидан келиб чиқиб
профессионал-экспрессив ҳаракатлар билан самарали мулоқотга киришиш, агрессияни
қўзғатувчи муомала ва нокасбий жестлардан тийилиш юзасидан керакли тавсия ва
кўрсатмалар берилиб, улар ўртасида қизиқарли психологик тренинг машғулотлари
ўтказилди.
Шунингдек, мазкур ўқув йиғинини ташкил этишдан
асосий мақсад, вилоят ички ишлар органларининг офицерлик ва сафдорлик
лавозимларига хизматга қабул қилинган ходимларнинг фуқаролар билан мулоқот
жараёнида касбий маҳорати, муомала маданияти ҳамда жанговар шайлигини ошириш,
қолаверса, вазиятни тўғри баҳолаш орқали тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини
янада оширишдан иборатдир.