20 Август 2025 йил 153

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан сайёр қабули ўтказилди.

Жорий йилнинг 20 август куни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиевнинг фуқаролар ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркибининг ижтимоий ва шахсий масалалари бўйича “Сайёр қабули” ташкил этилди.

Ташкил этилган “Сайёр қабул” давомида фуқароларнинг кадрлар билан боғлиқ масалалари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди.

Қилинган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб,  ижроси назоратга олинди.

Text to speech