16 Июл 2024 йил
367
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида янги лавозимга тайинланаётган ходимларнинг психологик хусусиятлари ўрганилмоқда
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш
хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи
мутахассис-психологлари томонидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
тизимида янги лавозимга тайинланаётган ходимларнинг психологик хусусиятлари
ўрганилди.
Бундан кўзланган мақсад ходималарнинг индивидуал–психологик хусусиятлари,
касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик,
бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстремал вазиятларда психологик
турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш,
ҳаракатларига тўғри баҳо беришга қаратилган.