29 Март 2025 йил 463

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан навбатдаги “Оммавий сайёр қабул” ташкил этилди.

Юртимизда масъул раҳбарлар томонидан аҳолининг дард-у ташвиши билан яшаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва  бартараф этиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланди. Шу боисдан юртдошларимизнинг ўз турмушидан ва бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлаш ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юкламоқда.

Фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича келиб тушаётган ариза ва шикоятларни аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш орқали ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва қонуний ҳал этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш ҳамда мурожаат қилувчиларнинг  Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини осонлаштириш мақсадида, 2025 йил 29 март куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаилов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси биносида жисмоний ва юридик шахслар билан “Оммавий сайёр қабул”и ўтказилди.

Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этишди.

“Оммавий сайёр қабул” давомида фуқаролар ўзларининг тергов — суриштирув, ишга қабул қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, фуқароликни расмийлаштириш, алимент ундириш, модий ёрдам, оила турмуш доирасидаги низоларга барҳам бериш, мол-мулк можароси, пул олди берди масаласи ва бошқа турли ички ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.

Қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар соҳавий хизматлар томонидан кўриб чиқиш учун муддат талаб этганлиги сабабли, ушбу мурожаатларнинг ижроси бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратига олинди.

Шунингдек, “Оммавий сайёр қабул” якунида, 4 нафар фуқаролииг бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинганлиги муносабати билан фуқаролик ID карталари, вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудираси томонидан тантанали равишда топширилди.

Text to speech