24 Октябр 2024 йил 297

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида янги лавозимга тайинланаётган ходимларнинг психологик ҳусусиятлари ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида янги лавозимга тайинланаётган ходимларнинг психологик хусусиятлари ўрганилди.

Бундан кўзланган мақсад ходималарнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстремал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришга қаратилган.

Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech